Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пиёз ўта хавфли касалликка қарши курашишда ёрдам беради

Пиёз ўта хавфли касалликка қарши курашишда ёрдам беради

Фото: «Zen.yandex.ru»

Шолғомсимон думалоқ пиёз саратон касаллигига қарши курашишда юқори потенциалга эга озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Ушбу сабзавот тақиқланмаган одамларга мутахассислар кунига битта кичкина пиёздан истеъмол қилиб туришни маслаҳат беришади.

Россиялик диетолог Михаил Гинзбургнинг айтишича, кўпчиликда саратоннинг мудраб ётган ўчоқлари мавжуд. Бир куни улар уйғониб, фаоллашиб кетиши ҳеч гап эмас. Устига-устак, яллиғланиш бошланмасидан аввал жараён тиклаб бўлмас даражага етган бўлиши ҳам мумкин: бунда ўсма тўхтовсиз ўса бошлайди.

Aммо баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиб турилса, улар ўсманинг эмбрионига уларнинг озиқланишини таъминлайдиган қон томирларига ўсишига йўл қўймайди. Ана шундай маҳсулотлардан бири пиёздир.

Пиёз таркибида қон томир деворларини мустаҳкамлайдиган ва умумий яллиғланишга қарши курашадиган квертицин бор. Пиёздан ташқари онкостатик таъсирга саримсоқ, куркума, занжабил эгалик қилади.

Диетологнинг сўзларига кўра, пиёзнинг, айниқса, қизил нави фойдали. Унинг таркибида антиоксидантларнинг энг юқори дозаси мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг