Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия даврида қайси маҳсулотлардан нафсни тийиш керак?

Пандемия даврида қайси маҳсулотлардан нафсни тийиш керак?

Фото: «Cookpad.com»

Кузда пандемиянинг авж олиши кўпчиликни ўз саломатлигига янада эътиборлироқ бўлишга ундамоқда. Бундай вазиятда иммунитетга салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотларни таомномадан чиқариб ташлаш керак.

Россиялик шифокор-эпидемиолог Ольга Ненастинанинг сўзларига кўра, кераксиз маҳсулотлар рўйхатига фастфуд, қовурилган таом ва консервалар киради. Шунингдек, қон томир деворларига салбий таъсир кўрсатувчи қандни ҳам имкон қадар чеклаш зарур.

«Умуман олганда, консервалардан воз кечиш керак — қайта ишланган саноат маҳсулотлари озуқавий қийматга эга бўлмайди. Қанддан ҳам нафсни тийиш керак, чунки у бактерияларнинг ўсишига ҳам, қон томир деворлари ўтказувчанлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади», — деб тушунтиради эпидемиолог.

Иммунитет учун организмнинг етарли миқдорда витамин ва минералларга тўйиниши муҳим. Улар сабзавот ва кўкатларда мавжуд. Таомномага балиқ, денгиз маҳсулотлари, парранда ва сут маҳсулотларини киритиш фойдадан холи бўлмайди. Суюклиқ истеъмолини кўпайтириш лозим.

«Коронавирус асосан кексалар учун хатарли. Шу боис уларнинг таомномасида етарли миқдорда оқсил ва витаминлар бўлиши муҳим. Қизил гўштни кўп ейиш тавсия этилмайди. Лекин ҳафтасига бир марта таомномада албатта бўлиши зарур», — дейди шифокор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг