Оёқлар совишига фақат қиш сабабчимас
Оёқларига ҳеч иссиқ ўтмаслигидан шикоят қилувчилар кўплаб топилади. Шифокорларнинг таъкидлашларича, «совуқ оёқлар» сири фақатгина хонадондаги печка ва батареяларнинг яхши исимаслиги ёки юпқа пайпоқ «остида» яширинмаган.
Диетолог Ҳелен Бонд муаммонинг сирини очди. Айтишича, оёғи совиб кетишидан шикоят қилиб келувчилар сони карантин даврида кўпайиб қолган. Бонднинг фикрича, бу одамларнинг одатий ҳаёт тарзи кескин ўзгаришиб кетиши билан боғлиқ — кам ҳаракатланиш. Камига уй шароитида одамлар тез-тез ва тўйимлироқ овқатланишга ўтишган, оқибатда қонда холестерин кўпайиб кетган.
«Совуқ оёқлар» симптоми билан ҳазиллашиб бўлмайди: қон таъминоти бузилиб, оёқ-қўлларга яхши етиб бормай қолиши, периферик артериялар касалликлари, юрак хасталиклари, ҳатто инсультгача олиб келиши мумкин.
Ҳелен Бонд оёқлар совиши тез-тез безовта қиладиган инсонларга шифокор кўригидан ўтишни қатъий тавсия қилган, шунда, эҳтимол, юрак-қон томир касалликларининг олдини олган бўласиз.
Ва албатта, тонгги бадантарбияни канда қилманг. Натижасини эса 30 кундаёқ биласиз, дейди диетолог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter