Оёқ шишиши хавфли касаллик аломати бўлиши мумкин
Британиялик шифокорлар оёқ ва тананинг бошқа қисмлари шишиши жигар циррози аломати бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда «Express» нашри хабар бермоқда.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу белги организмнинг нормал жигар фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётганидан далолат беради.
Бундан ташқари, чарчоқ, вазн ташлаш, иштаҳасизлик, кўнгил айниши ва аъзо соҳасидаги оғриқ каби белгилар циррозга ишора қилиши мумкин. Касаллик туфайли кўпинча танада юлдузсимон томирлари пайдо бўлади, одамнинг уйқуси эса бузилади.
Бундай аломатлар юзага келганда, мутахассислар шифокорга мурожаат қилиб, текширувлардан ўтишни маслаҳат беришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter