Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жарроҳ адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Жарроҳ адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Фото: «Focus.ua»

Жарроҳ кекса беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади, у 7,7 минг евро жаримага тортилди, деб хабар беради The Guardian.

Газетанинг ёзишича, 82 ёшли эркак Австриянинг Фрейштадт шаҳридаги шифохонага ётқизилган, унинг оёғи ампутацияга муҳтож эди. 43 ёшли тиббиёт ходими операциядан олдин нотўғри аъзони белгилаб қўйган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хато ҳақида бир неча кундан кейин билишган. Бу пайтга келиб бемор вафот этганди.

Жарроҳ ҳодисани «инсоний ва техник хато» деб атаган ҳолда клиникани тарк этди ва бошқа шаҳарга кўчиб ўтди. Суд уни бепарволик ишида айбдор деб топди – аёл жаримага тортилди ва беморнинг бева хотинига товон тўлаш мажбурияти юкланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг