Онкологияни қўзғатувчи тўртта одат аниқланди
Чекиш, нотўғри овқатланиш ва ортиқча вазн онкологияни ривожлантирувчи хавфли омиллар эканлиги кўпчиликка маълум. Германиялик тиббиёт ходимлари хавфли ўсмаларнинг ривожланишига сабаб бўлувчи бошқа омилларни ҳам аниқлашди. Кўпчилик уларни ҳатто хаёлларига ҳам келтирмайди. Устига-устак, гап энг кўп тарқалган сабаблар ҳақида бормоқда.
Улардан бири самолётда ойна ёнида ўтиришни хуш кўрувчиларга тааллуқли.
«Ойна қуёшдан куйишга сабаб бўлувчи ультрабинафша нурни ўтказмайди, лекин 47 фоизгача UVA нурини ўтказади. Натижада тери эрта қарий бошлайди, тери саратони ривожланиш хавфи пайдо бўлади», — деб изоҳлайди мутахассислар.
Иссиқ шўрва, чой ва бошқа ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш ҳам саломатликка зарар етказади. Цельсий бўйича 65 даражадан юқори ҳароратдаги суюқлик қизилўнгач учун хатарли. Юқори ҳарорат таъсирида унинг ҳужайра ва тўқималари шикастланади. Бу вақт ўтиши билан онкологияни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳар куни ишдан кейин бир қадаҳ пива ёки бошқа алкоголни ичиш одати жигар, оғиз, томоқ ва сут бези саратони хавфини оширади. Бундай хатар алкоголь миқдорига қараб ортиб бораверади.
Яна бир хавфли одат — смартфон билан ухлаб қолиш. Матохдан таралаётган ёруғлик «уйқу гормони мелатонин ажралишини қийинлаштиради». Тадқиқотчилар қуйи мелатонин даражаси билан саратон ривожланиш хавфи ошиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter