Олимлар умрни узайтирадиган ичимликни топишди
Мутахассислар умрни узайтирадиган ичимликни аниқлашди. Бу ҳақда «Express» хабар бермоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, анор шарбати нафақат умрни узайтириши, балки саратон касалликлари хавфини камайтириши мумкин. Мутахассислар дрозофила устида ўтказган тажрибалар анор шарбати ушбу ҳашаротнинг эркак ва урғочилари умрини мос равишда 18 ва 8 фоизга узайтиришга ёрдам беришини тасдиқлади. Шунингдек, ушбу ичимликни истеъмол қилган ҳашаротлар кун давомида жисмоний жиҳатдан анча фаол бўлганлиги айтилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, анор шарбати таркибида уролитин A моддаси бўлиб, у ҳужайралардаги митохондрия функциясини яхшилайди. Ушбу омил организмнинг қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ушбу ичимлик юрак хасталиклари хавфини камайтиришини аниқлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter