Олимлар қон босимини тез пасайтиришга ёрдам берадиган ичимликни аниқлашди
Aмерикалик олимлар черника ва ундан тайёрланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш ҳол-аҳволни яхшилашини, шунингдек, қон босимини пасайтиришини исботлашди, деб ёзади Daily Express.
Гарвард тиббиёт мактаби олимлари тажриба ўтказдилар, унда баъзи кўнгиллилар бир ой давомида ҳар куни черника мевали ичимликлар ичишди. Тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига эса назорат ичимлиги берилди.
Тадқиқот натижасида резавор ичимлиги аҳволни яхшилашга ёрдам берадиган восита эканлиги аниқланди. Кунига атиги 200 г резавор меваларни истеъмол қилиш елка артериялари кенгайишига ва систолик артериал қон босимининг «бир-икки соатда» ўртача беш миллиметр симоб устунига пасайтиришга ёрдам беради. Бундай самара кўнгиллиларда атиги бир ойда қайд этилди. Буни махсус дори-дармонларни қабул қилиш натижалари билан таққослаш мумкин.
Олимларнинг фикрига кўра, черника – организмда эндотелий ҳужайралари фаолиятини яхшилайдиган антиоксидантлар – антоцианинларга бой. Улар, ўз навбатида, қон оқими ва артериал қон босимини тартибга солишга масъул. Бу, айниқса, гипертензияга қарши курашда муҳимдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter