Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар озиш ҳақидаги энг машҳур фикрлардан бирини рад этишди

Олимлар озиш ҳақидаги энг машҳур фикрлардан бирини рад этишди

Фото: «Pixabay / aureliofoxrj»

Aризона университети (AҚШ) олимлари тез сўриладиган углеводларни истеъмол қилиш ва ортиқча вазн тўплаш ўртасидаги боғлиқликни инкор этишди. Тадқиқотлар Advances in Nutrition журналида чоп этилган.

Муаллифларнинг фикрига кўра, гликемик индекси юқори бўлган маҳсулотлар (тез углевод) одам вазнига таъсир қилмайди. Тез углеводларга хурмо, оқ нон, гуруч, асал, картошка; секин углеводларга эса қизил ловия, сабзавот ва ёввойи гуруч киради.

Мутахассислар статистикани таҳлил қилиб, икки миллионга яқин одамнинг тана массаси индексини ўрганиб чиқишди. Aниқланишича, гликемик индекси юқори моддаларни истеъмол қилувчи одамлар ортиқча вазнга мойил бўлишмайди. Аксинча, тўғри нисбатда ишлатилганда тез углеводлар соғлом вазнни сақлашга ва турли касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.

«Тез углеводли оқ нондан тортиб ёрмаларгача бўлган ҳар хил турдаги углеводларни меъёрда истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали», — дея таъкидлашмоқда мутахассислар.

Тадқиқотчилар углеводларга бой балансланган диетани, айниқса, бутун донни истеъмол қилишни тавсия этишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг