Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир машқларсиз вазн йўқотиш йўли айтилди

Оғир машқларсиз вазн йўқотиш йўли айтилди

Фото: РИА Новости

Америкалик диетолог Рейчел Пол (Rachel Paul) оғир машқларсиз қандай озиш мумкингини айтди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.

Вазнни тезроқ йўқотиш учун кучли машқлар бажариш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Мутахассиснинг фикрига кўра, ўзингизни қийнашингиз шарт эмас. Унинг ўрнига ўзингизга ёққан жисмоний машқлар турини танлаганингиз яхши. Гарчи бундай ҳолда мақсадга эришиш учун кўпроқ вақт керак бўлса-да, аммо эртами-кечми унга эришилади. Самарали, аммо ёқимсиз машқлар билан бундай кафолат йўқ. Аксинча вазн йўқотиш учун кучли чарчоқ ва безиб қолиш мақсаддан ортга қайтаради, озишга имкон бўлмайди.

Таомномани танлашда Рейчел Пол оқсил ва ёғга бой овқатларни танлаш ва уларни сабзавот билан истеъмол қилишни маслаҳат беради. Унинг сўзларига кўра, оқсил ва ёғлар таомнинг тўйимлилиги учун зарур, сабзавотлар эса организмни озуқа билан таъминлайди. Мутахассис, шунингдек, вазн йўқотишда уйқу ва руҳий саломатлик ҳақида қайғуриш керак, деб ҳисоблайди. Бусиз вазн йўқотиб бўлмайди – на куч, на мотивация етишади.

Аввалроқ диетолог Лола Биггс байрам зиёфатларидан кейин тезроқ вазн йўқотиш учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини маълум қилганди. Мутахассис таомномага зарчава қўшишни ва сабзавотларни мунтазам истеъмол қилишни маслаҳат берганди. Бундан ташқари, фойдали ёғлар ҳақида унутмаслик керак. Шифокор ёғ кислоталарига бой авокадо ва балиқнинг фойдасини алоҳида қайд этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг