Нима учун ёстиққа юзтубан ётиб ухлаш мумкин эмас?
Ҳамма одамлар ҳар хил ухлайди. Бу уларнинг ўрганиб қолган одатлари билан боғлиқ. Кимдир болаликдан иккала қўлини бошининг орқасига қўйиб ётишга одатланган бўлса, яна кимдир шунчаки каравотга узала тушиб, ухлаб қолади.
«Рамблер» ёстиққа юзтубан ётиб ухлаш одати ва унинг қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Гап шундаки, уйқу вақтида бошнинг нотўғри ҳолати юзимизга таъсир кўрсатади. Юзга ёстиқнинг зич тегиб туриши шиш ва халтачаларга сабаб бўлади. Ёстиққа юзтубан ётиб ухлаганда тери буришиб қолади ва ажин пайдо бўлишига олиб келади.
Мутахассислар белда ётиб ухлашни маслаҳат беришади. Эртароқ ухлаб қолиш учун эса ўртача қаттиқликдаги ёстиқни танлаш тавсия этилади. Бу юз соҳасида тўғри қон айланиши ва лимфа оқимини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter