Немис олими қоринни йўқотиш сирини маълум қилди
Германияда Гисен университети олими Михаэль Дешпегель қорин соҳасидаги ортиқча вазндан осон қутулиш сирини фош этди, деб ёзади «Focus» портали.
Дешпегель «2+2+4» формуласи бўйича озишни таклиф қилмоқда. Бунда одам дастлабки икки кун кардио машғулот, масалан, нордча юриш, лўкиллаб югуриш, сузиш ёки велосипед миниш билан шуғулланиши даркор.
Кейинги икки кун олим куч ишлатиладиган кичик тезликдаги машқларни бажаришни маслаҳат беради. Уларни уй шароитида ҳам бажарса бўлади. Фақат тўртала кунда ҳам озувчи одам тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиши талаб этилади.
Ҳафтанинг қолган уч куни жисмоний юкламалардан дам олиб, озиқ-овқатни қатъий чекламаса ҳам бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter