Мутахассис: нон бир граммга ҳам семиртирмайди
Жавдар нонини мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради, деди россиялик мутахассис, нон маҳсулотлари саноатининг илмий-тадқиқот институти директори Марина Костюченко «Москва» янгиликлар агентлигига берган интервьюсида.
Эксперт нон ейиш семиришга олиб келади деган даъвони инкор этмоқда.
«Нонуштага бир тўғрам қора ёки жавдар нонини ейиш орқали килограмм у ёқда турсин, ҳатто бир граммга ҳам семирмайсиз. Унинг озуқавий қиймати паст, буханка нон таркибида 250-500 килокалория бор», — дея изоҳлади у.
Костюченконинг сўзларига кўра, жавдар нонида клетчатка миқдори мева-сабзавотларга қараганда кўпроқ. Унинг айтишича, жавдар оқсили аминокислота таркибига бойроқ.
«Бундай маҳсулотларни доимий истеъмол қилиш соғликни сақлашга, юрак-қон томир ва бошқа касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради», — деди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter