Мутахассис COVID-19дан сўнг тикланишга ёрдам берадиган маҳсулотни маълум қилди
Диетолог Aндрей Князьков COVID-19дан сўнг тикланиш учун энг фойдали маҳсулотни маълум қилди. У «Санкт-Петербург» телеканали эфирида ўз маслаҳатларини берди.
Мутахассис коронавирус билан касалланган одамлар таомномасига қалампир, айниқса, булғори қалампирини киритишни маслаҳат берди. Диетологнинг таъкидлашича, фақат наъматак таркибида С витамини кўплиги бўйича булғор қалампирига бас келиши мумкин.
Князьковнинг сўзларига кўра, қалампирнинг барча турларида фойдали моддалар — алкалоидлар мавжуд. Шу боис ҳар қандай қалампир касалликдан сўнг тикланишга ёрдам беради.
Мурч таркибида пиперин бўлиб, у иммун тизим фаолиятини яхшилайди.
Россиялик шифокор-фитотерапевт, биология фанлари номзоди Михаил Лушик ҳам қалампир коронавирусдан сўнг тикланишга ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Шифокорнинг сўзларига кўра, қалампир қон айланишини кучайтиради, қиздиради ва зарарли маҳсулотларни ювиб чиқаришга ёрдам беради.
Январь ойида терапевт ва диетолог Екатерина Бурляева коронавирусдан қийналаётган беморлар истеъмол қилиш мумкин бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтганди. Унинг фикрича, пандемия пайтида туз ва қанд, шунингдек, тўйинган ва транс ёғлар истеъмолини чеклаш керак. Бундан ташқари, нон-булка, ун маҳсулотлари, шарбат ва газланган ичимликлар миқдорини камайтириш зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter