«Kun.uz», «Xabar.uz» каби ахборот сайтларидаги «шубҳали узилишлар»ни четлаб ўтиш усули
Охирги кунларда «Kun.uz», «Xabar.uz» ва шу каби информацион сайтларда бўлаётган «шубҳали узилишлар»га кўпчилик дуч келмоқда. Бу DNS серверлар билан боғлиқ. Аниқроғи, Ўзбекистондаги DNS серверлар билан.
Шу каби муаммоларни четлаб ўтиш учун, ташқи DNS серверлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Компютерда мана шу муаммони бартараф этамиз, яъни DNS сервер манзилини ўзгартириб қўйсак тамом.
Бунинг учун компютерда қуйидаги амаллар кетма-кетлигини бажаришимиз зарур:
Клавиатурадаги Windows ва R (ПУСК+R) тугмалар бирикмасини босамиз:
Очилган ойнадаги сатрга ncpa.cpl буйруғуни терамиз ва ОК тугмасини босамиз:
Агарда сиз кабел орқали интернетга уланган бўлсангиз сизда экрандаги элементларнинг номланиши «Сетевое подключение» (Network Connections) ёки Ethernet, симсиз тармоқ (WiFi) орқали уланган бўлсангиз «Беспроводная сеть» (Wireless Connection) кўринишида бўлади. Биздаги мисолда «Ethernet» турибди:
Бизга керакли элемент устида сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва очилган контекст менюсида «Свойства» (Properties)ойнасини очамиз:
Очилган ойнада «IP версии 4» (TCP/IPv4) (Internet Protocol Version 4 (TCP/IPv4) бўлимини танлаган ҳолда «Свойства» (Properties) тугмасини босамиз.
Очилган ойнадан «Исползовать следующие адреса DNS-серверов» (Use the following DNS server addresses) бўлимини танлаб унга ташқи DNS манзилларини киритамиз. Қайси бирини олдин ёки кейин киритишнинг фарқи йўқ. Ва кетма-кет равишда ОК тугмаларини босиб чиқамиз.
Энг ишончли ташқи DNS сервер манзиллари рўйхати:
Клавиатурадаги Windows ва R (ПУСК+R) тугмалар бирикмасини босамиз:
Очилган ойнадаги сатрга CMD буйруғуни терамиз ва ОК тугмасини босамиз:
Очилган ойнада ipconfig /flushdnsбуйруғини терамиз ва Enter тугмасини босамиз.
Энди браузерда «Kun.uz», «Xabar.uz» сайтларига кириб кўрамиз. Агарда сайтда киришда муаммо бўлса, бошқа DNS манзилларни киритиб, текширишда давом этамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter