«Xabar»чилар эсдалик нишони билан тақдирланишди
Давлатимиз раҳбарининг фармони билан «Xabar» таҳририятининг тўрт нафар вакили – Усмонжон Йўлдошев, Шоҳида Исроилова, Улуғбек Орипов ва Мафтуна Юсупова Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди.
Бугун, 28 август куни Миллий матбуот марказида мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров совриндорларга мукофотларни топширди.
Ҳамкасбларимизни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter