Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп ўтириш — кўп касалликлар сабабчиси

Кўп ўтириш — кўп касалликлар сабабчиси

Иллюстратив фото

Шифокор-остеопат Анна Иорданян доимий тарзда ўтириб ишлаш, умуман, камҳаракат турмуш тарзининг жиддий оқибатларидан огоҳлантирди.

Камҳаракатлилик биринчи навбатда инсоннинг таянч-ҳаракатланиш тизими учун зарарли. Белда оғриқлар, танада букилишга мойиллик пайдо бўлади. Потенциянинг пасайиши, геморрой ва варикознинг ривожланиши каби хавфли томонлари бор, дея таъкидлади мутахассис.

Яна бир хавфли жиҳати — лимфалар фаолияти бузилишига олиб келиши ва бунинг оқибатида шишлар пайдо бўлиши мумкин. Қолаверса, бир жойда узоқ ўтириб ишлаш юрак-қон томир тизими фаолияти учун ҳам зарарлидир.

Юқоридаги каби хатарларга йўлиқмаслик учун танаффуслар керак: ўтириб ишловчилар камида ҳар икки соатда юриб туришлари лозим. Ҳатто ўтирган жойда ҳам айрим машқларни бажариш фойдадан холи эмас. Ўтириб-туриш машқини бажариш яхши самара беради — бу барча мушакларга бирдек таъсир қилади, деди Иорданян.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг