Кондиционерни ёқмасдан автомобилни совитишнинг самарали усуллари
Aвтомобиль бўйича экспертлар Британиянинг Daily Express газетасига кондиционерни ишлатмасдан офтобда қизиб кетган машинани совитиш йўлларини маълум қилишди.
Мақолада таъкидланганидек, иссиқ кунда идишдаги музлатилган сувни сочиққа ўраб, бўйиннинг орқасига ўриндиққа суяб қўйиш мумкин. Бу усул ҳайдовчини жазирамадан қутқаради. Муз эригандан кейин эса салқин сувни ичса ҳам бўлади.
Офтобли об-ҳаво шароитида автоулов мутахассислари салонга қуёш энергияси билан ишлайдиган мини вентилятор ўрнатишни тавсия этишади.
Юқори ҳароратга қарши курашнинг яна бир самарали усули — бу панелдаги ҳаво шамоллатгичи устига нам сочиқни ўрнатиш. Бу у орқали ўтадиган ҳавони совитишга ёрдам беради. Аммо иссиқ ҳавода нам мато тез қуриб қолишини унутмаслик керак.
Шунингдек, муаллифлар рул ва бошқарув панелига матоли қоплама кийгизишни, деразаларни тушириб ҳаракатланишни ва машинани сояда қолдиришни маслаҳат беришади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter