Ҳаддан ташқари кўп ухлаш жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин
Ҳаддан ташқари кўп ухлаш хаста ҳолат аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик невропатолог ва сомнолог Елена Царева маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу тартиб бузилганлиги сабабли одам уйқу етишмовчилигини қоплашга ҳаракат қилаётган ҳолатларга тааллуқли эмас.
«Биринчи ҳолатда бу даволаниш керак бўлган уйқу бузилиши билан боғлиқ алоҳида касаллик. Иккинчи ҳолатда депрессияда уйқу ва ётишга бўлган талабнинг ортиши ва ички ҳаётда концентрация туфайли ташқи ҳаётга қизиқиш йўқолиши», — дея тушунтирди Царева.
Шунингдек, мутахассис ушбу ҳолатга жиддий ёндашиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш кераклигини унутмасликка чақиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter