Гигиенадаги хатолар. Шифокорлар жим
Кунига икки марта тиш тозалаш, кўчадан келгач қўлларни совунлаб ювиш кераклигини болаликдан биламиз. Бироқ шундай гигиена қоидалари борки, улар ҳақида бизга на ота-онамиз, на шифокорлар айтишади. Шунинг учун ҳам ҳар куни ўзимизни парваришлашда хатоларга йўл қўйиб, соғлигимизга, ҳуснимизга путур етказамиз, деб ёзади «RAMBLER».
Душда юз ювиш
Душ қабул қилаётганда кўпинча юзимизни тизиллаб оқаётган сувга тутиб ювамиз. Бироқ бу муолажа биз ўйлаганчалик безарар эмас экан. Гап шундаки, иссиқ сув кучли босим билан тушганда майда капиллярларни шикастлайди ва шу тариқа терининг ҳимоя тўсиғини ишдан чиқаради.
Терни қўл билан артиш
Спорт билан шуғулланганда ҳар доим ҳам ёнимизда сочиқ ёки нам салфетка бўлмаслиги мумкин. Шу боис кўпинча юзимиздаги терни қўлимиз билан артиб оламиз. Кимнингдир терисига бу ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги мумкин. Аммо кимларнингдир юзида қизариш, ҳуснбузар ва тошмалар пайдо бўлади. Бунга сабаб, қўл терисининг ҳар бир квадрат сантиметр жойида тахминан 1500 та бактерия яшайди. Уларнинг айримлари ҳатто ювгандан кейин ҳам қўлда қолиб кетади.
Чўткани косметикада қолдириш
Косметичка — бактериялар кўпайиши учун қулай жой. Килолаб тонал креми, помада ва тенлар остида сақланган чўтка ва спонжа микроблар маконига айланади. Улар овқатдан заҳарланиш, тери ва қон инфекциялари, ҳатто зотилжамни келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter