Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда хавфли инфекция тарқалмоқда

Японияда хавфли инфекция тарқалмоқда

Фото: The Japan Times

Японияда бактерияли инфекциянинг камчил тури шиддат билан тарқалмоқда. Бу ҳақда The Japan Times мамлакат Соғлиқни сақлаш миллий хизматига асосланиб хабар берди.

Мамлакатда оғир формада ўтувчи, заҳарли шок синдромига олиб келувчи стрептококкли инфекция ҳолатлари кескин кўпаймоқда. Касаллик қўзғатувчиси — А гуруҳига мансуб жуда агрессив стрептококклар. Бу касалликка чалинганларда ўлим эҳтимоли 30 фоизга тенг. Касаллик симптомлари — интоксикация, тошмалар, қайт қилиш, диарея, қон босимининг пасайиши, деб ёзди нашр.

Японияликларга қўлларини совунлаб ювиш, жароҳатларини яхшилаб дезинфекциялаш тавсия этилмоқда.

Газета ёзишича, ўтган йили шу касаликка чалиниш бўйича 941 та ҳолат рўйхатга олинган. Бактерия жуда юқумли экани, касаллик ўтказиб юборилса, мушакларни қоплаб турган бириктирувчи тўқималар некрозига олиб келиши айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг