Фотосуратдаги фонни ўчириш. Бу жуда осон!
Дейлик сизда бирон-бир фотосуратдаги фонни зудлик билан алмаштириш зарурати пайдо бўлди. Сизда эса фотомуҳаррир иловаси йўқ. Нима қилиш керак?
Энг яхши чора — нейротармоқ. Бунинг учун интернет бўлса бас.
Ана шундай нейротармоқлардан бири Remove.bg манзилида жойлашган. Бу онлайн-хизмат кадрдаги инсон суратини ўзи аниқлайди ва фонини ўчириб ташлайди. Бу бепул хизматдан ҳамма фойдаланиши мумкин.
Онлайн-хизмат суратдаги ҳайвонлар ва объектларни ҳам аниқлай олади, аммо сифатига одамларнинг суратичалик кафолат бера олмайди.
Демак, бир зумда фонсиз сурат тайёрлаш учун қуйидагича йўл тутасиз:
- Сайтга киринг (https://www.remove.bg/).
- Фотосуратни юкланг ёки унинг URL-ҳаволасини жойлаштиринг.
- Атиги 5 сонияда сиз жойлаштирган сурат қайта ишланади, уни сақлаш учун «Download» тугмаси босилса кифоя.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter