Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог тез озишга ёрдам берадиган бешта маслаҳат берди

Диетолог тез озишга ёрдам берадиган бешта маслаҳат берди

Фото: «Tony.ru»

Ҳиндистонлик диетолог Ручика Батра диета ёрдамида тезроқ вазн ташламоқчи бўлганларга бешта маслаҳат берди. India.com унинг тавсияларини эълон қилди.

Батра соғлом уйқуни келишган қомат йўлида биринчи муҳим омил ҳисоблайди. Унинг фикрича, уйқусизлик метаболизм секинлашишига ва гормонал фон бузилишига олиб келади. Бу эса вазн йўқотиш жараёнини жиддий равишда секинлаштириши, диета ва машқлар самарасини чиппакка чиқариши мумкин.

Иккинчидан, мутахассиснинг сўзларига кўра, кунига камида уч-тўрт литр сув ичиш лозим. Бу тўпланган токсинларни танадан тезроқ чиқариб юборишга ёрдам беради.

Эътибор бериш зарур бўлган учинчи омил — овқатланишлар орасидаги танаффус. Батра диета пайтида пайдо бўлиши мумкин бўлган сохта очлик ҳисларини назорат қилишни ҳамда овқатланиш режаси ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиқиб овқатланишни маслаҳат беради.

Диетолог тўртинчи ўринга қанд ва қовурилган овқатлар истеъмолини назорат қилишни қўйган. Унинг фикрича, ёқтирган таомлардан бутунлай воз кечмаслик керак, лекин озаётган одам мақсадига етмагунча ширинлик ва қовурилган таомларни жиддий чеклашига тўғри келади.

Батранинг бешинчи маслаҳати — жисмоний фаолликни кундалик иш тартибига киритиш. Бу ҳар қандай парҳезнинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Озаётган одам спорт билан шуғулланмаган тақдирда ҳам, мақсадига тезроқ эришиш учун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қилиши зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг