Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог бананнинг фойда ва зарари ҳақида тўхталди

Диетолог бананнинг фойда ва зарари ҳақида тўхталди

Фото: «Worldphotoviral.com»

Россиялик диетолог Михаил Гинзбург «Звезда» телеканалига берган интервьюсида бананларнинг фойдаси ва зарари ҳақида тўхталиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, банан бошқа мевалардан кўра фойдалироқ эмас, лекин анча калорияли.

«100 грамм банан таркибида чамаси 70-80 калория бор. Таққослаш учун, 100 грамм олмада 56 калория, апельсинда эса 50-52 калория мавжуд», — дейди эксперт.

Гинзбургнинг сўзларига кўра, банан уйқусизликни енгишга ёрдам беради, деган даъво анча мунозарали. Унинг таъкидлашича, серотонин, мелатонин ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи озуқалар бор.

«Менимча, уйқусизлик иккинчи даражали масала. Дейлик, кимнингдир тўланмаган қарзи ёки оилавий муаммоси бўлса, банан унга ёрдам бериши даргумон», — деди у.

Бананнинг асосий фойдаси эримайдиган озиқ толаси таркибидаги целлюлоза ва клетчатка ҳисобланади, дейди диетолог. Улар қондаги қанд миқдорини тартибга солишга, шунингдек, ичакнинг меъёрда ишлашига ёрдам беради.

Шундай бўлса-да, Гинзбургнинг таъкидлашича, банан ҳар қандай касалликларни даволовчи восита ҳисобланмайди. Чунки ундаги тўқималар барча мева-сабзавотларда учрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг