COVID-19 тарқалишини секинлаштиришга ёрдам беринг!
2020 йил оғир глобал пандемия йили сифатида тарихдан ўрин эгаллади. Аммо, умидбахш 2021 йилнинг кириб келганига бир неча кун ўтганига қарамай, дунёнинг турли нуқталарида ҳали ҳануз коронавируснинг оғир асоратлари давом этмоқда.
Хусусан, Европанинг қатор мамлакатларида карантин чоралари қайта кучайтирилди. Бу ўз навбатида хушёрликни йўқотмаслик, масофа сақлаш ва ниқоб тақишга қатъий амал қилиш зарургини кўрсатмоқда.
cdc.gov ниқоблар ва ниқоб тақишнинг самарадорлиги юзасидан сўнгги маълумотларни эълон қилди.
«Xabar.uz» ушбу мақоланинг таржимасини эътиборингизга ҳавола этади.
Ниқоб тақиш юзасидан ўзи нималарни билиш керак?
- 2 ёш ва ундан катта одамлар жамоат жойларида ва бирга яшамайдиган одамлар орасида ниқоб кийишлари лозим.
- Ниқоб кийсангиз, ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам ҳимоя қиласиз. Унутмангки, ниқобларнинг ҳам бир марталиги самаралидир.
- Ниқоб ижтимоий масофанинг ўрнини боса олмайди. Бироқ, оралиқ масофа сақлаган тақдирингизда ҳам ниқоб тақишингиз керак.
- Камида 20 сония давомида совун ва сув билан қўлингизни ювинг. Шунингдек, ниқобингизни ушлагач ёки уни олиб ташлаганингиздан кейин антисептик воситасидан албатта фойдаланинг.
Ниқобингиз атрофдагиларни ҳимоя қилишингизга ёрдам беради
COVID-19 асосан одамдан одамга нафас олиш томчилари орқали тарқалади. Сиз йўталганда, гаплашганда, қичқирганда ёки қўшиқ айтганда нафас олиш томчилари ҳавога чиқади. Кейин бу томчилар сизга яқин бўлган одамларнинг оғзига, бурунларига тушиши ёки улар бу томчилар билан нафас олиши мумкин.
Ниқоблар эса сизнинг нафас томчиларингиз бошқаларга етиб боришининг олдини олишга ёрдам берадиган оддий тўсиқдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ниқоблар бурун ва оғиз устига кийилганда томчилар тарқалишини камайтиради.
Агар касал бўлмасангиз ҳам ниқоб кийишингиз лозим. Боиси COVID-19 ҳали аломатларини кўрсатмаётганлар вирусни бошқа одамларга ташувчи бўлишлари мумкин.
Кимлар ниқоб тақиши ёки тақмаслиги керак?
2 ва ундан катта ёшдаги ҳар ким жамоат жойларида, шунингдек бирга яшамайдиган одамлар орасида ниқоб тақиши зарур.
2 ёшдан кичик болалар, нафас олиши қийин бўлган инсонлар, ҳушини йўқотган, муомалага лаёқатсиз ёки ниқобни бировнинг ёрдамисиз олиб ташлай олмайдиган кишилар ниқоб тақмаслиги мумкин.
Ниқоб турлари
COVID-19 тарқалиши натижасида ниқоб турлари анча кўпайди. Қуйидаги расмларларда ниқобларнинг тавсия этилувчи ва тавсия этилмайдиганлари ҳақида маълумот берилган.
Экшаласён клапанлари ёки тешиклари бўлган ниқоблар
CDC экшаласён клапанлари ёки тешиклари бўлган ниқоблардан фойдаланишни тавсия этмайди. Чунки бундай ниқоб коронавирусни бошқаларга тарқатишингиз учун халақит бермаслиги мумкин. Материалдаги тешик нафас томчиларингизнинг бошқаларга етиб боришига имкон беради. Ушбу турдаги ниқобларнинг самарадорлиги бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Жарроҳлик маскалари ва респираторлари
Соғлиқни сақлаш ходимлари учун мўлжалланган жарроҳлик маскалари ва респираторлардан фойдаланманг. Боиси, ҳозирги вақтда аксарият давлатларда уларнинг танқислиги сезилмоқда. Ўз навбатида, улар биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ходимлари ва бошқа бирламчи тиббий ёрдам учун ажратилиши керак бўлган жуда муҳим воситалардир.
Юзни ҳимоя қилишнинг бошқа усуллари
CDC ниқоблар ўрнини босувчи юз пардалари ёки кўзойнакларидан фойдаланишни тавсия этмайди. Айниқса, янги туғилган чақалоқларга ёки болаларга пластик юз қалқонини ниқоб сифатида тақманг.
Юзни ҳимоя қилувчи кўзойнаклар, авваламбор, уни кийган одамнинг кўзларини ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Кўзойнак бурун ва оғизни ёпмайди. Юз қалқонлари юзнинг остида ва ёнида катта бўшлиқларга эга, у орқали нафас томчилари атрофингиздаги бошқа инсонларга етиб боради.
Бироқ улар кар ёки эшитиш қобилияти паст бўлганлар билан мулоқотда бўлган одамларга мулоқот пайтида одатдаги ниқоблардан қулай бўлиши мумкин.
Агар ниқоб ўрнига юз қалқонини кийишингиз зарур бўлса:
Юзингизнинг ён томонларини ўраб турадиган ва иягингиз остига чўзилган ёки қалпоқли юз қалқонини танланг. Ушбу турдаги юз қалқонлари нафас томчилари тарқалишини олдини олиши ҳақидаги чекланган маълумотлар мавжуд.
Юз қалқонини олиб ташлаганингиздан кейин қўлингизни ювинг. Уни олиб ташлашда кўзингизга, бурунга ва оғзингизга тегишдан сақланинг.
Қайта ишлатилиши мумкин бўлган юз пардаларини ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига биноан ёки юзни ҳимоя қилиш учун CDC кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда тозаланг ва дезинфекция қилинг. Агарда бир марталик юз қалқонидан фойдалансангиз, уни бир марта кийиб, ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига биноан ташлаб юборинг.
Ниқобдан фойдаланиш ва карбонат ангидрид
Ниқоб тақганингизда нафас олаётган ҳаводаги карбонат ангидрид (CO2) даражаси кўтарилмайди.
Умуман, ниқоб юзга ҳаво ўтказмайдиган қилиб тайёрланмайди. Карбонат ангидрид (CO2) нафас олаётганда ёки гаплашаётганда ниқобининг ён томонлари ва унинг атрофидан бутунлай ҳавога чиқиб кетади. CO2 ҳар қандай ниқоб материалидан осонликча ўтиб кетадиган даражада кичикдир.
Аксинча, COVID-19 келтириб чиқарадиган асорат CO2 га қараганда анча хавфли. Шунинг учун у тўғри ишлаб чиқилган ва тўғри кийилган ниқобдан осонликча ўтиб кета олмайди.
Совуқ об-ҳаво
Совуқ ҳавода маскалар нафас олиш, қор ёки бошқа ёғингарчиликдан нам бўлиши мумкин. Ниқоб намланганда дарҳол уни ўзгартиринг. Ҳўл ниқобда нафас олиш қийин. Қолаверса, у шамоллашингизга ҳам сабаб бўла олади. Совуқ ҳаво пайтида алмаштириш учун бир нечта маскалар бўлиши жуда муҳимдир. Агар қайта ишлатиладиган ниқобингиз намланиб қолса, уни ювгунингизча ёпиқ пластик идишга солинг.
Нурилло Тўхтасинов таржимаси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter