Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу муҳим! Ёзги таътилдан сўнг болани ўқишга мослаштиришни биласизми?

Бу муҳим! Ёзги таътилдан сўнг болани ўқишга мослаштиришни биласизми?

Фото: «110-maktab.uz»

Таътил тугаб, янги ўқув йили бошланиш арафасида. Катталар ҳам, болалар ҳам бунга аллақачон тадорик кўриб қўйишган. Лекин тайёргарликка фақат ўқув қуроллари ва мактаб формалари киради, деб ўйласангиз хато қиласиз. Зинҳор бола руҳияти ва саломатлигини ҳам унутмаслик даркор. Агар ўқув йили бошида фарзандингиз руҳий ёки жисмоний зўриқишдан қийналишини истамасангиз, маслаҳатларимизга қулоқ тутинг.

Баъзи болалар ўта таъсирчан бўлишади. Шу боис ҳар қандай ишни бошлашда уларнинг руҳан тайёргарлиги катта роль ўйнайди.

Ўқув йилига, айниқса, кичик синфдагилар учун алоҳида тайёргарлик кўринг.

Қуйидаги ҳолатларга аҳамият беришингизни сўраймиз.

Мослашиш

Янги ўқув йили бошланишидан бир ҳафта олдин таътил ва сафарлардан уйга қайтиш керак. Лекин ҳозир ҳам кеч эмас. Хоҳлайсизми ёки йўқ, лекин болажон мослашиши зарур, унинг танаси бир йил давомида ишлашига тўғри келадиган иқлим шароитига сал эртароқ қайтиши шарт.

Акс ҳолда турли шамоллашларга мойил бола танаси кескин иқлим ўзгаришига тумов ёки томоқ оғриғи билан жавоб қайтариши мумкин.

Кун тартиби

Ўқув йили бошланишидан олдин болалар билан секин-аста ўқиш кун тартибига ўтиш даркор. Демак: эртароқ ухлашга ётиш ва барвақт уйғониш. Ҳозир июндаги каби кеч қоронғи тушмайди: болаларни кечки соат 10 да бемалол ухлатиш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиларини эса янада эрта — кечки соат 9 ларда тўшакка ётқизган маъқул. Ёзги таътилдан ўқиш тартибига бирданига эмас, секин-аста ўтиш тўғрироқ. Бунда «бирга» сўзи муҳим, ҳаммасини болалар билан биргаликда бажариш керак.

Бунда «мен кинони кўриб олай, сен эса ётишинг керак» дейиш нотўғри.

Бу шунчаки болага нисбатан адолатсизлик, айниқса, уни кичик ёшдаги болалар кучлироқ ҳис қилишади. Болага ўрнак бўлинг ва бутун оила биргаликда эртароқ ухлашга ётсин. Шунда кичкинтойнинг ўқув кун тартибига мослашиши осон кечади.

Бироқ вақтида ухлашга ётиш — ҳали ҳаммаси эмас, барвақт уйғониш ҳам керак. Ҳа-ҳа! Айнан каравотдан туриш лозим, шунчаки будильникни соат 7 га қўйиб, кейин соат 10-11 гача ётмаслик керак, айнан уйғониш ва туриш зарур, тўшакни йиғиш, нонушта қилиш ва бирорта фойдали иш билан шуғулланиш даркор (китоб ўқиш, уй ишларини қилиш, ўйин ўйнаш).

«Ҳаммасини ёдга олиш!»

Боланинг хаёлан мактабга қайтишига кўмаклашиш деса ҳам бўлади: қайси синфга бориши, нималарни билиши, қайси фанларни ўзлаштиргани, янги ўқув йилида қандай фанлар қўшилиши, мактабга нималар сотиб олгани тўғрисида гаплашиш керак.

Кўп болалар олдиндан мактаб халтасини жон деб ҳозирлаб қўяди: китоб-дафтарларига клёнкасини ўрайди, қаламларининг учини ўткирлаб қўяди, ручкаларини қандай ёзишини текширади, рангли қоғозларини санаб чиқади. Баъзида ҳатто ўғил ва қиз болалар дафтарларни рангига қараб бўлиб олишади. Бундай тайёргарлик натижасида тўсатдан нимадир етмай қолгани ва тезда сотиб олиш кераклиги ойдинлашади. Шу ҳақда болалар билан гаплашаверсангиз, у аста-секин ўқув жараёнига руҳан мослашиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг