Бир ярим йилда икки баравар озиш мумкинми? Талаба бунинг уддасидан чиқди
Янги Зеландиянинг Уоркуэрт шаҳрида яшовчи талаба 190 килограмм бўлган. У бир ярим йилда вазнининг ярмидан қутулди. Йигит ўсимликли парҳезга ўтириб, ҳафтасига 6 кун спорт билан шуғулланди, дея хабар берди «Daily Mail» нашри.
23 ёшли талаба Жак Робинсон болалигидан йирик жуссали бўлган. Бироқ мактабни битиргач вазнини назорат қилмай қўйган ва бир йил деганда 160 килогача семириб кетган.
2016 йил 8 апрель куни 19 ёшли Робинсон тунги сменага кетаётганда йўл четида ҳушидан кетган. Шундан сўнг у тўшакка михланиб, чидаб бўлмас оғриқларга гирифтор бўлган. Кунига ўн марталаб ҳушидан кетарди. Мигреннинг олдини олиш учун ҳар куни 30 хил дори ичишга мажбур бўлган. Робинсон тинчланиш мақсадида пицца, шоколад, гўштли ва пишлоқли пирогларни паққос туширарди. Оқибатда вазни 190 килограммга етган. Шундан кейин унда ўз жонига қасд қилиш фикрлари пайдо бўла бошлаган.
Бир куни эрталаб тарози хато кўрсатиб, Робинсоннинг вазни ҳаддан ташқари оғир чиққан. Шундан сўнг у ҳаёт тарзини кескин ўзгартиришга ва озишга қарор қилган.
Робинсон парҳез тута бошлади. Таомномасини мева-сабзавотлар эгаллади. Секин-аста у спорт билан шуғулланишга киришди: дастлаб кунига бир соатдан пиёда юрди, кейин эса спортзалга ёзилиб, мураббий ёллади. Натижада у 96 килограммгача озди.
Ҳозир Робинсон бошқаларни ҳам илҳомлантириш мақсадида фитнес-мураббийликка ўқимоқда. Унинг фикрича, модомики у озишга муваффақ бўлган экан, бошқалар ҳам албатта уддасидан чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter