Зоир Мирзаев фуқарони сарсон қилган мансабдорларни ишдан олди
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Бўка тумани «Янгибоғ» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати 6 ойдан бери ўрганилмагани учун бир қатор мансабдорларни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Муҳокама ва ўрганиш давомида фуқаро Музаффар Ҳайдаровнинг мурожаати билан ишлашда Бўка туманидаги айрим мансабдорлар томонидан мезонлар қўпол равишда бузилгани маълум бўлган.
Хусусан, бу вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 10-сентябрдаги «Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–373-сон Қарори талабларига риоя қилинмаган, аукцион орқали олинган ер ўз вақтида ажратиб берилмаган, сансоларликка йўл қўйилган.
Бўка тумани ҳокимлигининг умумий бўлими мудири ўзини вилоят ҳокимининг ёрдамчиси, деб таништирган ҳамда мурожаатчини ёлғон ваъдалар билан бир неча марта алдаб келган. Маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси вазиятни юмшатиш, фуқарога ёрдам бериш ўрнига, шу чоққача алдаб келган.
Вазият бўйича 3 нафар мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 1 нафарига интизомий жазо қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter