Зарафшон дарёси заҳарланди
Ижтимоий тармоқларда Зарафшон дарёси заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, хабарларга ойдинлик киритиш бўйича ҳолат ўрганилганда Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлганлиги аниқланган.
Нобуд бўлган балиқлар дарёдан йиғиб олиниб, вилоят Экология бошқармасининг Атроф-муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари, «Навоий ИЭС» АЖ ҳамда «Навоийазот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда дарёга тушувчи иккита корхона ташлама сувларидан ва тупроқлардан намуналар олинган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунлангандан кейин қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter