«Йил танлови – 2022» сарҳисоби бўлиб ўтди
Бугун Rost24.uz сайти томонидан ўтказилган «Йил танлови – 2022» маросимида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, бирлашмалар ўртасида йилнинг энг намуналилари сараланди.
Унда ўтган 2022 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизимда очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари эътироф этилди.
Танловда ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофи асосида –
«Энг намунали вилоят»
- Самарқанд вилояти
- Навоий вилояти
- Қашқадарё вилояти
«Йилнинг энг намунали вазирлиги»
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
- Адлия вазирлиги
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
«Энг намунали жамоат ташкилоти»
- «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати
- Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти (Абдураҳмон Ташанов)
«Йилнинг энг яхши ҳудуди» (Махсус номинация)
- Қорақалпоғистон (Ҳудудда халқ бирдамлигини ўрнатгани учун)
«Йилнинг энг фаол матбуот котиби»
- Назокат Азимова (Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби)
- Ҳаёт Шамсутдинов (Бош прокуратура матбуот котиби)
- Бекзод Қобулов (Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот котиби)
- Ҳусан Тангриев (Давлат Божхона қўмитаси матбуот котиби)
«Банк йўналиши бўйича 2022 йилнинг энг фаол матбуот котиби»
- Гулноза Алимова (Халқ банки матбуот котиби)
«Энг намунали давлат ташкилоти»
- Ёшлар ишлари агентлиги
- Пенсия жамғармаси
«Энг ёмон ишлаган деб топилган давлат ташкилоти»
- Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси
- Шунингдек, Коррупцияга қарши кураш агентлигидан ҳам журналистлар фаолроқ бўлишни сўрашган.
«2022 йилда самарали ишлай олмаган ҳудуд»
- Сурхондарё вилояти
«Йилнинг энг самарасиз ишлаган вазирлиги»
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Йилнинг энг яхши ташаббуси»
- Меҳриноз Аббосова (wiki.uz лойиҳаси)
«Давлат телеканалларидаги энг яхши лойиҳа»
- Маданият ва маърифат телеканалининг «Қақнус» лойиҳаси (Шуҳрат Орипов)
«Матонатли аёл»
- Зайнабхон Қўчқорова (Марҳум Равшанбек Абдусатторовнинг онаси. Унинг ёлғиз ўғли 15 ёшли Равшанбек Андижон қамоқхонасида калтакланиб вафот этган. Она давлат раҳбарига мурожаат қилиб, адолатни тиклашини сўради.)
«Рост эътирофи» (Махсус номинация)
- Карим Баҳриев (журналист)
- Каримберди Тўрамурод (журналист)
«Ўзбекистон журналистикасига қўшаётган ҳиссаси учун» (Махсус номинация)
- Гулнора Бобожонова (Ўзбекистон Журналистларини қайта тайёрлаш маркази)
«Йилнинг энг фаол вилоят кeнгаши дeпутати»
- Дилфуза Жўраева (Сурхондарё вилояти)
«Халққа ёрдам бераётган кeнгаш дeпутати»
- Жаҳонгир Мирзаев
«Йилнинг энг фаол дeпутати»
- Расул Кушербаев
«Халқнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишдаги ҳиссаси учун»
- Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов
«2022 йилнинг энг интеллектуал блоги»
- «Асанов формати» блоги (Элдор Асанов)
«Ўзбек медиаси билан энг яхши маданий ҳамкорлик ўрнатган хорижий ташкилот»
- Туркия элчихонаси
- Ҳайдар Алиeв номидаги Озарбайжон маданият маркази
«Йилнинг медиа янгилиги»
- «Тоға ва бобо» (Эркин Бозоров)
«Йилнинг мeдиа лидeри»
- Кун.уз сайти
«2022 йилда давлат дастурлари ижросида энг фаол қатнашган банк»
- «Қишлоққурилиш банк» АТБ
«2022 йилнинг энг яхши молия муассасаси»
- «Агробанк» акциядорлик тижорат банки (Фермерлик таълимини ривожлантиришдаги жонбозлиги учун)
«Ўзбeкистонда йил одами»
- Нодирбек Абдусатторов (Шахмат бўйича Жаҳон чемпиони (рапид), жаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони.
Тадбирда, шунингдек, совринли ўйинлар ҳам ўйналди. Ғолиб журналистлар телефон ва планшет ютиб олишди.
Xabar.uz совриндорларни чин қалбдан муборакбод этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter