Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан буён 4,4 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллангани айтилди

Йил бошидан буён 4,4 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллангани айтилди

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан 15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.

Кадастр агентлиги маълумотларига кўра, шундан 3 527 та (3 616,9 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари, 9 589 та (413,5 гектар) аҳоли пункт ерлари, 1 446 та (47,7 гектар) саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа ерлар, 9 та (1,5 гектар) табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар, 58 та (8,7 гектар) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, 90 та (34,0 гектар) ўрмон фонди ерлари, 408 та (34,2 гектар) сув фонди ерлар, 776 та (227,0 гектар) захира ерлари ҳисобланади.

Қайд этилишича, мазкур вазиятда, 15 903 та (4 383,4 га) ҳолатдан 8 216 та (2 023,9 га)си қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этилган, 5 070 та (1 961,1 га)си фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган, 716 та (197,9 га)сига қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилган. Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни бартараф этиш юзасидан 1 404 та (682,3 га) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган, 3 639 та (1 277,8 га) ҳолатда суд жараёни давом этмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг