Янгибозорда бешта янги қўшма корхона ташкил этилди
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида иқтисодиёт, маданият ва адабиёт қишлоқ хўжалиги соҳасида таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда туман Ахборот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.
Айтилишича, туманда жорий йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Туркманистон, Туркия, Қозоғистон, Эрон давлатлари билан бешта қўшма корхона ташкил қилинди. “Обод марказ” давлат дастури доирасида 2019 йилда 3 та маҳаллада аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, бозор инфратузилма объектларини қуриш, кўчаларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаси қуриш, электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ирригация ва мелиорация тизимларини тозолаш ҳамда реконструкция қилиш, жамоат транспортини яхшилаш ва бекатлар қуриш ишларини амалга ошириш мақсадида 27 миллиард сўмлик бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисоб-китоб қилинган.
Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, “Обод қишлоқ” давлатдастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, қарорга асосан жорий йилда туманда иккита “Қоратепа”, “Чўболончи”, “Юқорибошқир”, “Навбаҳор”ва “Қадрият” маҳаллалари,“Обод марказ” дастури доирасида “Наврўз”, “Янгиёп” ва “Дўстлик” маҳаллаларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Наврўз” маҳалласида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, уй-жойга мухтож кам таъминланган, ногиронлиги бўлган аҳолига давлат-хусусий шерикчилик асосида 200 кв.метр ҳажмли 30 та намунавий типдаги арзон уй-жойлар қурилиш ишлари деярли якунланди. Уй эгалари “Хоразм барака чеварлари” МЖЧ томонидан янгидан барпо этилаётган 100 та ўринга мўлжалланган тикувчилик мажмуасига ҳамда қурилиш ташкилотларига ишга жойлаштирилиб, ойлик иш ҳақи ҳисобидан тўловларни амалга ошириши йўлга қўйилмоқда.
Марказий “Жалолиддин Мануберди” кўчасида (1,9 км) аҳоли учун барча қулайликларга эга, кўнгилочар ва дам олиш масканлари шу кўчада Давлат хизматлари агентлиги, 24 та хонадонга эга 2 та кўп қаватли уй, бир нечта кўнгил очар марказ ва “IQ” кутубхоналари қурилиш ишлари давом қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter