Янги Тошкент – келажак мегаполиси
«Янги Тошкент»ни ҳақли равишда ўн йилликнинг энг йирик архитектура лойиҳаси деб аташ мумкин. Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонда жойлашган «Янги Тошкент» пойтахтнинг ижтимоий, маъмурий, тадбиркорлик ва маданий ҳаётининг марказига айланади.
Лойиҳа тегишли инфратузилма билан таъминланган ҳолда 1 миллион киши учун қулай яшаш шароитларини яратади. Қурилишнинг биринчи босқичида 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, бу ерда Миллий кутубхонанинг замонавий биноси, театр, санъат мактаби, турли савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади.
ЯНГИ ТОШКEНТ ЛОЙИҲАСИНИНГ ТАРКИБИ
Янги Ўзбекистон боғи
«Янги Ўзбекистон» боғи – Ўзбекистондаги энг йирик маданий дам олиш боғидир. Унинг майдони 104 гектар бўлиб, табиат ва фаол дам олишни қадрловчи ҳар бир киши учун мукаммал жой. Боғнинг ўртасида республиканинг 30 йиллиги шарафига ўрнатилган стелла унинг озодлиги ва мустақиллиги рамзигаайланган.
CENTRAL ASIAN EXPO (CAEx)
Central Asian Expo (CAEx) –. турли форматдаги ва турли даражадаги мураккабликдаги лойиҳаларга осонгина мослаша оладиган кўргазма павилонига эга ноёб ва кўп тармоқли бизнес майдони бўлган ўта замонавий кўргазма мажмуаси. Кўргазма марказининг умумий майдони 23 000 квадрат метрни ташкил этади.
Осиё ўсмирлар ўйинларини ўткази шучун Олимпия шаҳарчаси
160 гектар майдонда универсал стадион, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт мажмуалари, турар-жой бинолари, меҳмонхоналар, шунингдек, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш мажмуаси қурилади. Шунингдек, очиқ хоккей аренаси, машғулот майдончаси, қиличбозлик, оғир атлетика, шахмат, стол тенниси ва бадминтон учун саройлар, шунингдек, сув спорти мажмуаси, баскетбол, волейбол ва гандбол учун велодром ва гимнастика заллари ва бошқа объектлар ҳам режага киритилган.
Бу иншоотлар йирик мусобақаларни ўтказиш учун фойдаланилади ҳамда келажакдаги Олимпия захиралари институти учун ўқув базаси бўлиб хизмат қилади.
«NRG MAFTUN MAKON» турар-жой мажмуаси
«MAFTUN MAKON» – бу NRG Узбекистан компаниясининг замонавий турар-жой мажмуаси бўлиб, у ривожланган инфратузилмага эга инновацион квартал ҳисобланади. У пойтахтнинг истиқболли янги марказида жойлашган ва уни «шаҳар ичидаги шаҳар» деб таърифлаш мумкин.
Турар-жой мажмуасида мижозлар учун ер ости автотураргоҳлари, хиёбонлар, болалар майдончалари, мактаб ва болалар боғчаси мавжуд.
Айни пайтда лойиҳанинг уч босқичи амалга оширилмоқда, уларнинг ҳар бири ўзига хос концепция ва меъморчилик услубига эга.
Марказий Осиёдаги энг йирик ёпиқ аквапарк
«Янги Тошкент» лойиҳаси доирасида 50 гектар майдонда умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик ёпиқ аквапарк барпо этилади.
Марказий Боғ
Мазкур лойиҳа доирасида «Тошкентнинг яшил камари» ташаббуси ҳам йўлга қўйилмоқда. 420 гектар майдонда марказий боғ ташкил этилиб, унга 200 мингта дарахт экилади.
Лойиҳани амалга оширишда урбанизацияга замонавий ёндашувлардан фойдаланилади: транспорт тизими қайта ташкил этилиб, пиёдалар ва велосипедчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароитлар яратилади. 100 мингтагача автомобиль сиғимига эга ер ости автотураргоҳларини қуриш режалаштирилган. Автотранспортнинг самарали ҳаракатланишини таъминлаш учун 14 та замонавий туннель ва 7 та кўприк барпо этилади. Бундан ташқари, инфратузилманинг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш учун барча электр, алоқа тармоқлари, шунингдек, газ ва сув тизимлари ер остига жойлаштирилади.
Марказий Осиё тарихида илк маротаба электр энергияси ишлаб чиқариш, совуқ мавсумда биноларни иситиш, ёзда эса совутиш имконини берувчи тригенерация станцияси қурилади. «Янги Тошкент» лойиҳаси сувни тежовчи технологияларни жорий этишни назарда тутади, бу эса сув сарфини икки баробатга камайтиради. Бундан ташқари, оқава сувлар замонавий тозалашдан ўтказилиб, суғориш ва саноат эҳтиёжлари учун қайта ишланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter