Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яллама» пости орқали кириб келаётган портловчи модда ушлаб қолинди

«Яллама» пости орқали кириб келаётган портловчи модда ушлаб қолинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона постида Ўзбекистонга яширин равишда олиб кирилаётган 1,85 кило «порох» моддаси фош қилинди.

Хабарда айтилишича, назорат ўтказиш пунктида «DAF» русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганда автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона қоғоз қути ичида сақлаб келинган «порох» аниқланган.

Белгиланган экспертиза текшируви «порох»нинг портловчи моддалар таркибига кирувчи модда экани ҳақида хулоса берган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг