Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг охирги 6 ойлик қарзидан кечиб юборилади

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг охирги 6 ойлик қарзидан кечиб юборилади

2023 йил 1 июнь ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан шаклланган қарзи, унга ҳисобланган пеня ҳамда жарималар ҳисобдан чиқарилади.

Бу ҳақда Президентининг жорий йил 14 июндаги ПҚ-192-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга мувофиқ 2023 йил 1 июнь ҳолатига жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари ҳам кечиб юборилади.

Шу билан бирга 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун қўлланилган жарималар ҳам ҳисобдан чиқарилади.

Белгиланишича, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг