Хотин-қизлар қўмитаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида учрашув ўтказилди
Хотин-қизлар қўмитаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 2019-2023 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳамкорлик стратегиясини (МҲС) тайёрлашнинг қуйидаги асосий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа ривожпаниш дастурларига мувофиқ, МҲСнинг устувор йўналишлари жумладан, ижтимоий соҳалар - таълим ва бандлик белгилаб олинди.
Учрашувда мамлакат бўйлаб операциялар бўйича бизнес-режа доирасида режалаштирилган лойиҳаларнинг кутилаётган микдори ҳамда макроиқтисодий ривожланиш стратегиясининг асосий йўналишлари ҳақида сўз юритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter