Хоразмнинг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Хусусан, халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич тасдиқланди.
Ш. Ахмедов бунга қадар Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Холбоев Ойбек Мадаминович халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
О.Холбоев тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter