Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги туғуруқхонада 24 ёшли аёл вафот этди

Хоразмдаги туғуруқхонада 24 ёшли аёл вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янги бозор туманидаги туғуруқхонада 24 ёшли фуқаро Г.Б.нинг шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Вилоят прокуратураси барган маълумотга кўра, жорий йил 12 сентябр куни Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплексида туманнинг Ширинқўнғирот қишлоғи, Очанқалъа маҳалласида яшаган 1998 йилда туғилган фуқаро Г.Б. қиз чақалоқ туққан ва туғуруқдан кейин Г.Б. да қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Жарроҳлик амалиётидан кейин Г.Б. 13 сентябрда РШТЁИМ Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, эртаси куни филиалнинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Фуқаро Г.Б. нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд – тиббий экспертизаси, шунингдек Г.Б. нинг вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг