Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда вояга етмаган қизлар Cobalt’да автоҳалокатга учради  

Хоразмда вояга етмаган қизлар Cobalt’да автоҳалокатга учради  

Жорий йилнинг 22 март куни Хоразм вилояти Боғот туманидан ўтувчи 4К 953 автомобил йўлнинг 3-километрида «Cobalt» русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки суриштирув жараёнида, Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Н.Х. (эркак) ўзига тегишли бўлган «Cobalt» русумли автомашинани бошқариш пайтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дала майдонига ағдарилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг