Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ўзини-ўзи банд қилган шахсларнинг харид чекларидан ҳам «кешбэк» қайтарилмайди

Энди ўзини-ўзи банд қилган шахсларнинг харид чекларидан ҳам «кешбэк» қайтарилмайди

Президентнинг жорий йил 10 февралдаги тегишли Фармони билан 2021 йил 4 октябрда қабул қилинган ПҚ-5252-сонли қарорнинг харид чекларидан «кешбэк» қайтаришга оид 1-бандига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, эндиликда бюджетдан харид чекларининг фискал белгисини QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасининг 1 фоизи қайтариб берилмайдиган харидлар турлари, жумладан, автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди ҳамда коммунал ва алоқа хизматлари қаторига ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳам киритилди. 

Яъни, энди ўзини-ўзи банд қилган шахслар берадиган харид чекларидан ҳам 1 фоизли «кэшбек»лар қайтарилмайди. 

Маълумот учун, ўзини-ўзи банд қилган шахслар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар ҳисобланади.

Улар меҳнат фаолиятини амалга оширишда олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг