Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Латвиядан экстрадиция қилинди
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан Латвиядан фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган жиноятчи экстрадиция қилинди.
Қидирувдаги шахс бир неча йиллар давомида АҚШга чиқиб кетишни ният қилган жабрланувчиларга ўзини Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги элчихонаси ходими сифатида таништиради ва ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилади. Бунинг эвазига катта миқдордаги пулларни олиб келган.
Маълум қилинишича, жабрдийдаларнинг пулларини олиб чет элга чиқиб кетгач, шахсий маълумотларини ўзгартириб, хорижий давлатнинг сохта паспортидан фойдаланган ҳолда жиноий фаолиятини давом эттириб, ўзини ҳамон элчихона ходими сифатида таништириб юрган. Шунингдек, у фирибгарлик билан ўз «хизмат»ларни кўрсатиб, жабрланувчиларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган.
«Бироқ қидирувда бўлган шахсни аниқлаш бўйича узоқ давом этган жараёнга қарамай, унинг чет эл паспортини сохта, шахсий маълумотларини эса ҳақиқий эмас деб топиб, Тошкент ва Рига Интнерполнинг ММБ биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланиб, қўлга олинди», – дейилади Интерпол ММБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter