Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водий вилоятлари электр таъминотида қисқа узилишлар кузатиляпти. Вазиятга изоҳ берилди

Водий вилоятлари электр таъминотида қисқа узилишлар кузатиляпти. Вазиятга изоҳ берилди

Водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, бунга бугун соат 14:13 да мазкур ҳудуд истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли «Л-524» электр узатиш тармоғидаги юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Бунинг натижасида водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон)нинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

«Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Носозлик тез орада бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланади», – дейилади ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган вазирлик муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг