Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Умра» хизматини кўрсатувчи туроператорлар огоҳлантирилмоқда

«Умра» хизматини кўрсатувчи туроператорлар огоҳлантирилмоқда

Дин ишлари бўйича қўмита сўнгги пайтларда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлигига эътибор қаратиб, тегишли лицензия ва рухсатномалари бўлмаган туроператорларни огоҳликка чақирмоқда.

Қўмитанинг билдиришича, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолиятни лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгилаган 2024 йил 2 июлдаги ЎРҚ-935-сонли қонунга мувофиқ, лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади. Яъни мазкур муддатдан сўнг «Умра» тадбирлари фақатгина лицензия ва рухсатномалари бўлган туроператорлар томонидангина кўрсатилади.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланган.

«2024 йил 5 октябрдан сўнг «Умра» хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган», – дейилади Қўмита ахборотида.

Ўз наватида, фуқаролардан ҳам зиёрат амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари учун ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишлари сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг