Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги зилзила бўйича Ўзбекистон ТИВ расмий ахборот берди

Туркиядаги зилзила бўйича Ўзбекистон ТИВ расмий ахборот берди

Туркияда рўй берган зилзила тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий ахборотида Ўзбекистон томони кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган ҳодисани чуқур қайғу билан қабул қилгани айтилади.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилиб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишига тилакдошлик изҳор қилинади.

Вазирлик, шу билан бирга зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароларидан жабрланганлар, ҳозирча қайд этилмаганини маълум қилмоқда.

«2023 йил 6 феврал Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади», – дейилади ахборотда.

ТИВ Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Анқарадаги Элчихонаси (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва/ёки Истанбулдаги Бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳам эслатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва Сурияда содир бўлган 7,4 балли зилзила кўплвб қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг