Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларидан қанча қарзлиги айтилди

«Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларидан қанча қарзлиги айтилди

Фаолияти тўхтатилган «Туркистонбанк» ва «Hi-Tech Bank» мижозларига қанча миқдордаги омонатларни қайтариши маълум бўлди.

Бу ҳақида Марказий банк Департаменти директори Санжар Носиров маълумот берди.

– Бугунги кунда «Туркистонбанк»да аҳолининг 339 миллиард сўм, «Hi-Tech Bank»да эса 5 миллиард сўмлик омонатлари бор.  Юқоридаги икки банк омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг биринчи навбатда тўлиқ қайтарилади.

Лицензияси чақириб олинаётган юқоридаги икки банк омонатчилари ўзларини хотиржам ҳис қилишлари мумкин, – дейди Марказий банк расмийси.

Шунингдек, «Туркистон» ва «Hi-Tech Bank» фаолияти нега тўхтатилганига изоҳ берилди.

Қайд этилишича, «Туркистонбанк»нинг капитали 140 миллиардни, «Hi-Tech Bank» капитали эса, 90 миллиардни ташкил этади.

Амалдаги таритбга кўра, банклар устав капиталига нисбатан 100 миллиард сўмлик талаб бор.

«Туркистонбанк»да 117 миллиард устав капитали бўлган. «Hi-Tech Bank»да 116 миллиард устав капитали шакллантирилган. Умумий капитали устав капиталидан кам бўлганлигининг сабаби зарар кўргани учун умумий капитали камни ташкил қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг