Тошкентдаги «Миллий кутубхона» узлуксиз ишлаш тартибига ўтади
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жорий йил 1 ноябрдан ҳафтасига етти кун, суткасига 24 соат ишлаш тартибига ўтади. Бу ҳақда кутубхона директори ўринбосари Насиба Холдорова маълум қилган.
– Кутубхонадан фойдаланувчиларнинг талабларидан келиб чиқдик. Янги тартибга ўтиш ҳақида узоқ муҳокамалар бўлиб ўтди. Шу тариқа Президент қарори билан узлуксиз ишлаш тартибига ўтяпмиз, – дейди Холдорова.
Айни пайтда вазирлик ва идоралар билан жараённи расмий йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, ходимларнинг тунги иш вақти, меҳнат тартиби ва маош тўлаш каби масалаларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Миллий кутубхона иш кунлари соат 8:00 дан 21:00 га қадар, дам олиш (шанба ва якшанба) кунлари эса 9:00 дан 17:00 га қадар китобхонларни қабул қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter