Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги мактабларнинг бирида руҳий муаммоси бўлган эркакнинг жасади топилди

Тошкентдаги мактабларнинг бирида руҳий муаммоси бўлган эркакнинг жасади топилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 248-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида «эркак киши ўзини осгани» билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳолат ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов берган маълумотга кўра, мактаб ҳудудидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган 31 ёшли эркак руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган. Муқаддам ҳам бир неча бор ўз жонига суиқасд қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг