Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги мактабларнинг бири кийиниш хонасига камера ўрнатилган. Ҳолатга изоҳ берилди

Тошкентдаги мактабларнинг бири кийиниш хонасига камера ўрнатилган. Ҳолатга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчи қизларнинг кийиниш хонасига видео кузатув камералари ўрнатилганлиги ва бундан ота-оналар норози эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ХТББ муносабат билдириб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини «танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслик»ка чақирмоқда.

Пойтахт ХТББга кўра, ҳолат бўйича Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб бориб, унда ҳақиқатан мактаб маъмурияти ўқувчилар кийиниш хонасига видео кузатув камераси ўрнатганини маълум қилган.

«Бу этика ва ахлоқ қоидаларига зид бўлса-да, ушбу ҳолатни мактаб директори У.Рашидова кейинги пайтларда ўқувчилар ўртасида ўғирлик ва шунга ўхшаш ҳолатларни олдини олиш, улар ўртасида тартиб-интизом ўрнатиш, назоратни кучайтириш ҳамда ўқувчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида Ота-оналар кузатув Кенгаши таклифига кўра, камера ўрнатишга мажбур бўлганлиги билан изоҳлади», – дейилади муносабатда.

Таъкидланишича, мактабда ўқувчилар жисмоний тарбия дарси машғулотларига чиққан маҳалида бир неча маротаба мобил телефон, тақинчоқлар, пуллар йўқолган. Бу каби нохуш ҳолатлар бўйича бир неча маротаба ички ишлар идоралари вакиллари, ота-оналар иштирокида баённомалар тузилган.

«Бу камера орқали фақат юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолат сабабчиларини аниқлаш кўзда тутилган, холос.

Унда камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаган, видео кузатув фақат директор хонасида ўрнатилган «пулт» орқали амалга оширилган», – дейилади ХТББ муносабатида.

Шунингдек, пойтахт ХТББнинг билдиришича, ҳозирда мактаб маъмурияти томонидан кийиниш хонасидаги камера олиб ташланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг