Тошкентда тиланчи аёл ИИО ходими билан жанжаллашди
Ижтимоий тармоқларда бир аёл ИИО ходимини уриб, нимагадир қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 январь куни тахминан соат 18.00 ларда 2003 йилда туғилган Самарқанд вилоятида яшовчи Ш.А., Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида йўлнинг қатнов қисмида 2 нафар вояга етмаган фарзандларидан фойдаланиб тиланчилик қилган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ИИО ходими унга тиланчилик билан шуғулланмаслигини ва йўлнинг қатнов қисмидан четга ўтиши кераклигини айтганида Ш.А. ИИО ходими билан гап талашиб урушиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича Ш.А. муқаддам 11 маротаба тиланчилик қилгани учун ИИО ходимлари томонидан огоҳлантирилган. Бундан ташқари, Ш.А. икки нафар вояга етмаган (кичиги 8 ойлик) фарзандидан фойдаланиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит қилиб тиланчилик билан шуғулланган.
Ш.А.нинг вояга етмаган фарзандлари борлиги, улардан бир нафари эмизикли гўдак эканлигини инобатга олиб унга огоҳлантириш берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter