Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди

Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари иштирок этмоқда.

Жумладан, мезбон сифатида Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов, меҳмонлар –Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх, Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жаксиликов, Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ (онлайн иштирок этяпти, -таҳр.), Қирғизистон мудофаа вазири Бактыбек Бекболотов ҳамда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф мазкур йиғилишда иштирок этмоқдалар.

Шунингдек, йиғилишга фахрий меҳмонлар – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ҳамда ШҲТда кузатувчи мамлакат вакили сифатида иштирок этаётган Беларус мудофаа вазири Виктор Хренинлар ҳам таклиф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг